Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди
Президентнинг 2023 йил 1 июндаги ПФ–82-сон фармони билан 2024 йил 1 январдан:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказилади.
Қайд этилишича, ушбу муассасалар аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратиш мақсадида Агентлик тизимига ўтказилган.
Маълумот учун, мазкур Фармон билан 2024 йил 1 августдан:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ҳам мазкур Агентлик бошқарувига ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter