Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар боғчада... оналар хотиржам, гўдаклар соғлом

Болалар боғчада... оналар хотиржам, гўдаклар соғлом

Бугун дунё болаларини мактабгача таълимга қамраб олиш учун бонг урилмоқда. Бу пойтахтимиз Тошкентда 14–16ноябр саналарида  ўтказилган UNESCOнинг кичик ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш бўйича 2-бутунжаҳон конференциясида ўз аксини топди ва жараёнлар  юқори савияда якунланди.

Бутун дунёда 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасига оид сиёсатни белгилаб олиш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари конференциянинг моҳиятини ташкил этди.

Юртимизда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилган ишлар сирасига «Ақлвой» телеканали ташкил этилгани, чекка ҳудудларида «Ақлвой» мобил (кўчма) боғчаларининг фаолияти йўлга қўйилаётганини айтиш мумкин. Сўнгги беш йил давомида боғчалар сони 5000дан 30000га ошгани эса мазкур  соҳа фоиз ҳисоби бўйича  юқорилаб бораётганини англатади. Келтирилган рақамларнинг яна бир жиҳати юртимизда хотин-қизлар давлат ва жамият ишларига кенг миқёсда жалб этилмоқда. Улар фарзандларини боғчага бериши сабабли ҳам мактабгача таълим муассасаларига эҳтиёж ортиб бормоқда.

Ҳар бир боғчада куз-қиш мавсумида иситиш тизимлари яхши ишласа, болалар  озуқалари меъёрида бўлса, педагог-мураббийлар машғулотларни қизиқарли ташкил этса, оналар хотиржам ва гўдаклар соғлом бўлади.

Конференцияга яна урғу берадиган бўлсак, унинг хулосаси ўлароқ UNESCOнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди. Декларация 2030 йилгача UNESCOга аъзо мамлакатларда амал қилади.

Гулзебо ИБРОҲИМОВА

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг