Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг 65 млн сўмини ундириб берди

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг 65 млн сўмини ундириб берди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига «Назарбек агро» корхонаси (номи ўзгартирилган) мурожаат қилиб, суд қарори бўйича қарздор корхоналардан ундирилган қарздорлик мажбурий ижро бюроси томонидан корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилмаётганлиги ҳақида маълум қилган.

Мурожаатни ўрганиш давомида хақиқатан ҳам корхона томонидан мажбурий ижро бюросига бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлишига қарамай, ундирилган маблағлар корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берлимаганлиги аниқланган.

Вакил Девони ходимлари аралашувидан сўнг  65 миллион сўмдан зиёд рақам қарздорлик жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг