Бир ойда 4 мингта оила ажраб кетган – Давстатқўм
Ўтган йилнинг декабрь ойи мобайнида республика бўйлаб қарийб 4 мингта никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, республика бўйича кузатилган 3 992 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари расман ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 423 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:
- Тошкент шаҳри – 501 та
- Фарғона вилояти – 479 та
- Андижон вилояти – 444 та
- Наманган вилояти – 399 та
- Тошкент вилояти – 370 та
- Самарқанд вилояти – 344 та
- Қашқадарё вилояти – 252 та
- Сурхондарё вилояти – 216 та
- Хоразм вилояти – 210 та
- Бухоро вилояти – 198 та
- Қорақалпоғистон Р. – 155 та
- Жиззах вилояти – 149 та
- Сирдарё вилояти – 144 та
- Навоий вилояти – 131 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter