Бекободда эҳтиётсизлик оқибатида 1 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди
![Бекободда эҳтиётсизлик оқибатида 1 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди](https://static.xabaruz.com/crop/7/1/720_460_95_710676322.jpg)
Бугун Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида эҳтиётсизлик оқибатида 1 ёшли бола уй ичида қулфланиб қолди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Маълум қилишича, жорий йилнинг 16 январь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг Туркистон МФЙ 55(А)-уй 21-хонадонида истиқомат қилувчи фуқаро шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, эҳтиётсизлик оқибатида эшик қулфланиб қолганлиги ва хонадонда 1 ёшли боласи қолиб кетганлигини билдириб, мурожаат қилган.
Зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болажонни онасига соғ-саломат топширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter