Бедарак йўқолган сирдарёлик 17 ёшли ўқувчи қиз топилди

Сирдарё вилояти Ховос туманида 17 яшар ўқувчи қиз бедарак йўқолгани, вилоят ИИБ уни топишда кўмаклашганлар 5 миллион сўм билан мукофотланиши ҳақида хабар берган эдик.
Йўқолган қиз тезкор ходимлар томонидан топилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда Хакимова Манзура Бекполат қизи топилиб ота-онасига соғ-саломат топширилган.
«Қидирувда кўмак берган барча фуқароларимизга Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси номидан ўзи миннатдорчилигимизни билдирамиз», – дейилади Матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter