Байденнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашуви кутиляпти
АҚШ президенти Жо Байден келаси ҳафта C5+1 форматидаги саммит доирасида Марказий Осиёнинг беш давлати: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон президентлари билан ҳам учрашади.
Бу ҳақда президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан брифингда маълум қилди.
«C5+1 формати аслида 2015 йилда бошланган. Ўшандан бери у мустаҳкамланди. Ва биз энди биринчи марта етакчилар даражасида бирлашаётганини кўрамиз.
Илк президент саммити етакчиларга минтақавий хавфсизлик, савдо ва алоқалар, иқлим ўзгариши, бошқарув ва қонун устуворлигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар каби қатор масалаларни муҳокама қилиш имконини беради», – дейди Салливан.
Эслатиб ўтамиз, келгуси ҳафтада Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюришни режалаштиришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter