Пойтахтда синов тариқасида «ақлли» бекат ва пулли автотураргоҳлар ташкил этилади
Тошкентнинг Бобур ва Фурқат кўчаларида «ақлли» бекатлар синовдан ўтказилади. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, бундай бекатларда мобил қурилмаларни қувватлантириш, Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганлигини кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, бекат видеокузатув тизими билан ҳам жиҳозланиб, янада кенгроқ бўлади.
Бундан ташқари, Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пулли тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади. Шунингдек, велосипед ва самокатлар учун бепул тураргоҳлар ташкил этилади.
«Бу мазкур манзилда йўл бўйида тўхташ жойлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва кикшеринг фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик бўлиши кутилмоқда», — дейилади пойтахт маъмурияти баёнотида.
Шунингдек, ҳокимлик юқорида тилга олинган кўчаларда режалаштирилган ишлар ҳақида кейинги нашрларда батафсил тўхталиб ўтишга ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter