Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон давлат тиббиёт институти масъуллари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Андижон давлат тиббиёт институти масъуллари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳайъат йиғилишида Андижон давлат тиббиёт институтидаги коррупцион ҳолатлар танқид остига олиниб, олий ўқув юрти масъулларига бу борада жиддий эътирозлар билдирилди.

Якунда институт бош ҳисобчиси А.Рахмонов, Кадрлар бўлими бошлиғи Д.Назарова, Режа-молия бўлими бошлиғи А.Ахмедова, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Х.Алиев, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Қ.Юсуповлар зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги, ўз фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, институт ректори М.Мадазимовни коррупцион ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлувчи ҳолат ва шарт-шароитларни бартараф этишда қатъиятсизлик кўрсатгани ва коррупцияга оид жиноят содир этилишига йўл қўйгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича таклиф тайёрлаш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг