Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аксилкоррупция»дагиларига ҳибсхоналарга монеликсиз кириш ҳуқуқи бериляпти

«Аксилкоррупция»дагиларига ҳибсхоналарга монеликсиз кириш ҳуқуқи бериляпти

Ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи билан тасдиқланган ИИВ тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, ИИВ тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари 8-1-банд билан тўлдирилади. Яъни, эндиликда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида тергов ҳибсхонасига монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, тергов ҳибсхонасининг маъмурияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашлари лозим. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг