Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга ҳар йили 50 млрд сўм ажратилади – лойиҳа

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга ҳар йили 50 млрд сўм ажратилади – лойиҳа

2023 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат ижтимоий буюртмалари доирасида аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик сув ва оқова сув чиқариш хизмати билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 50 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратиб борилади.

Бу борада Ҳукуматнинг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига асосан тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан давлат ижтимоий буюртмалари доирасида аҳоли пунктларини марказлашган ичимлик суви ва оқова сув чиқариш хизмати билан таъминлаш лойиҳаларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланади.

Марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ҳисобланган ННТ зиммасига юкланади.

Улар ҳар йили 1 апрелга қадар:

  1. Сув таъминоти оғир деб ҳисобланган аҳоли пунктларини аниқлайди, уларнинг рўйхатини шакллантиради;
  2. Шакллантирилган рўйхат асосида сув таъминоти оғир деб ҳисобланган аҳоли пунктларидаги аҳолининг давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасига ўз улуши билан иштирок этиш бўйича хонадонбай ўрганади.

Ҳар йили 15 майга қадар эса:

  1. Халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилади;
  2. Сув таъминоти оғир деб ҳисобланган аҳоли пунктлари рўйхатини тасдиқлайди;
  3. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига сув таъминоти оғир деб ҳисобланган тасдиқланган манзилли дастурни киритади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг