Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди

Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди

Кеча, 22 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумати делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазирлар Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтган йиғилишда Олий даражада эришилган келишувларнинг ижро ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида ўрнатилган дўстона ва ишончли муносабатлар ривожланишнинг мутлақо янги динамикасига эга бўлган икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда, дейилади хабарда.

Учрашувда давлатлар раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари олдига кун тартибини янги лойиҳалар билан тўлдириш вазифасини қўйганлиги таъкидланган.

Таъкидланишича, икки давлат президентлари ўзаро савдо кўрсаткичлари ҳажмини келгусида 1 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ вазифа қўйган.

Учрашувда маълум қилинишича, «Ойбек» – «Фотехобод» ўтказиш пунктларида «Ўзбекистон – Тожикистон» халқаро чегара савдо зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар бошланган.

Шунингдек, делегациялар саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, транспорт ва логистика масалаларидаги ҳамкорликни изчил чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг