9 ойда ярим миллион тоннадан кўпроқ шакар ишлаб чиқарилган – статистика
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида жами йирик корхоналар томонидан 514,2 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Мазкур ишлаб чиқариш 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг сентябр ойида ээса йирик корхоналар томонидан 59,7 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган шакар миқдори 402,1 минг тоннани ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter