8 ойда 1,5 мингга яқин мактаб ўқувчилари жиноят содир этган
![8 ойда 1,5 мингга яқин мактаб ўқувчилари жиноят содир этган](https://static.xabaruz.com/crop/9/8/720_460_95_987896175.jpg)
2023 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонда 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг маълум қилишича, жиноятларда 1424 нафар мактаб, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда 1472 нафар вояга етмаган шахс судлангани, 2022 йилда бу кўрсаткич 2116 нафарга етгани маълум қилинган эди.
Ўтган 2022 йилда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 389 та, унча оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 510 тани ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter