Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

$46 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

$46 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманда Х.И. фуқаролар М.А., Б.С. ва А.А.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ҳамда ИИВ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро олдиндан келишилган 46 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Д.А.га танишлари ёрдамида Корея давлатига бориш учун виза олиб бериш ва ишга юбориши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг