Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

34.000 АҚШ долларини «еб кетган» собиқ «бозорқўм» ўринбосарига «иш» очилди

34.000 АҚШ долларини «еб кетган» собиқ «бозорқўм» ўринбосарига «иш» очилди

Фото: «Google.com»

Ҳамма бозорларда аҳвол шу: бир парча ер майдонига эгалик қилишнинг ўзи бўлмайди. Тошкент шаҳрида-ку, инчунин. Бунинг учун  ё заринг ёки зўринг бўлиш керак. Инкор этиб бўлмас бундай «ёзилмаган қоида»ни доим ҳам исботлаб бўлмайди, тўғри. Бироқ ора-сира «лоп» этиб чиқиб қоладиган фактлар  гавжум бозорларда муқим савдо нуқтаси эга бўлиш ҳар кимга ҳам эмаслигини тасдиқлайверади, тасдиқлайверади...

Мана битта мисол.  Тадбиркор Ф. Н. «Юнусобод деҳқон бозори» ҳудудига олтита музлатгич ўрнатиш, яна янги қурилаётган дўконлардан бир эмас, учтасига эҳтиёж сезди. «Бозорқўм» ўринбосари (эндиликда собиқ) М. Р. билан гаплашгандики, масала ижобий ҳал қилса бўладиган. Шунчаки эмас, албатта: «узатиш» керак! Қанча? Айтилди: 34000 АҚШ доллари!

Айтилган сумма берилди ҳам. Бироқ масала ҳал бўлмади. Шундан кейин  «ёз-ёз» бошланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «бозорқўм» ўринбосари қўлга киритган 34 000АҚШ долларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг