Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

30 тага яқин давлат улуши бўлган йирик корхоналар сотувга қўйилади

30 тага яқин давлат улуши бўлган йирик корхоналар сотувга қўйилади

Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда 29 та давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг акциялари халқаро ва маҳаллий бозорларда оммавий савдоларга чиқарилади.

Бу ҳақда Президент тегишли қарор қабул қилган.

Қайд этилишича, ушбу қарор давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қабул қилинган.

Оммавий савдога чиқариладиган корхоналар қуйидагилар (фоиз улушда):

  •  «Universal Mobile Systems» МЧЖ – 100 фоиз;
  • «UzAuto Motors» АЖ – 99,7 фоиз;
  • «UzAuto Motors Powertrain» АЖ – 100 фоиз;
  • «Ўзбекинвест ЭИСК» АЖ – 75,24 фоиз;
  • «Ўзагросуғурта» АЖ – 99,35 фоиз;
  • «Uzbekistan GTL» МЧЖ – 100 фоиз;
  • «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ – 96,7 фоиз;
  • «Трансгазмахсусқурилиш» АЖ – 77,6 фоиз;
  • «Махсусэнергогаз» АЖ – 41 фоиз;
  • Тўрақўрғон, Янгиангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош, Муборак ва Фарғона ИЭСлари – 100 фоиз;
  • «Технопарк» МЧЖ – 100 фоиз;
  • «Uzbek Leasing International» АЖ – 45,5 фоиз;
  • «Ўзагролизинг» АК – 97,5 фоиз;
  • «Тошкент трактор заводи» МЧЖ – 100 фоиз;
  • «Шеробод цемент заводи» МЧЖ – 100 фоиз;
  • «Йўлқурилиш» АЖ – 100 фоиз;
  • «Ўзсувқурилиш» АЖ – 100 фоиз;
  • «Шарғункўмир» АЖ – 99,93 фоиз;
  • «Ўзметкомбинат» АЖ – 91 фоиз;
  • «Навоийазот» АЖ – 75 фоиз.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқади. Бу жараёнга халқаро молия ташкилотлари экспертлари ҳам жалб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг