2023 йили Ар-Риёд ва Жиддада Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон бин Абдулла Ал Сауд билан учрашди. Норов бу ҳақда ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Икки давлат ТИВ раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни икки томонлама даражада ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.
«Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17-19 август кунлари Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи Ўзбекистон-Саудия муносабатлари тарихида янги даврни белгилаб, икки мамлакатнинг умумий қарашлари ва интилишларини яққол намоён этди.
2023 йили Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришдик», – дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари в.б. Владимир Норов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter