Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилда ҳокимлик ва ташкилотлар 273 та ҳолатда бюджетни сарфлашга доир шаффофликни бузишган

2022 йилда ҳокимлик ва ташкилотлар 273 та ҳолатда бюджетни сарфлашга доир шаффофликни бузишган

Ҳисоб палатаси 2022 йилда давлат идоралари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан олиб борилган назорати хулосаларини тақдим қилди.

Хусусан, танлов асосида ўрганилган 133 та ташкилотлар томонидан расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган маълумотларнинг 2022 йил 10 февраль ҳолати бўйича жойлаштирилиши таҳлил қилинганда, қуйидагилар аниқланган: 

  • 66 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар тўлиқ равишда жойлаштирилган; 
  • 13 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар қисман тақдим қилинган;
  • 54 та вазирлик ва идорада эса тегишли маълумотлар умуман жойлаштирилмаган.

2022 йил II чорак якунлари бўйича ушбу йўналишда 208 та туман ва шаҳар ҳокимликлари кесимида ўрганилганда эса 44 та ҳокимлик маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 5 таси – тўлиқ жойлаштирмагани ва 159 таси – умуман жойлаштирмагани аниқланди.  

2022 йил III чорак давомида 137 та давлат ташкилотлари ўрганилиб, 95 та ташкилот томонидан барча маълумотларни жойлаштиргани, 22 таси маълумотларни тўлиқ жойлаштирмагани ҳамда 20 таси маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланган. 

2022 йил IV чорак якунлари бўйича 134 та вазирлик ва идораларнинг бюджет жараёнининг очиқлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилди. Ушбу давр мобайнида, 72 таси давлат ташкилоти маълумотларни тўлиқ жойлаштиргани, 24 таси – тўлиқ жойлаштирмагани ва 38 таси – умуман жойлаштирмагани аниқланган. 

Ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштирмаган ҳокимлик ва ташкилотлар юзасидан тегишлича тақдимномалар киритилиб, айбдорларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг