Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 та туман ва шаҳарда давлат идоралари битта кўп қаватли бинога кўчирилади

15 та туман ва шаҳарда давлат идоралари битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Президент иштирокидаги бугунги учрашувда, бизнес учун яратилган шароитлар эвазига сўнгги уч йилда 250 минг янги корхона ташкил топган бўлса-да, уларнинг фаолияти кенгайиши учун жой ва бино керак бўлаётгани таъкидланди.

Шу боис ҳокимлар ер танлашда, энг аввало, ишини йўлга қўйиб, ривожланиш истагида юрган тадбиркорлар сўраган жойларни аукционга чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, эндиликда бу борада янги тизим жорий қилинади: 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

Жумладан, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ҳамда Янгийўл ва Марғилон шаҳарларида барча давлат идоралари битта кўп қаватли бинога кўчирилади.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Бундай янгиликлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бор. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5 минг гектардан зиёд ер янгича тартибда ижарага берилмоқда. У ерда тадбиркорлар ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуриши ҳам мумкин. Бу йил яна 30 минг гектар ер шундай тизим асосида савдога чиқарилиши айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг