Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 млрд сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

1 млрд сўмдан ортиқ энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида «Р.У.» хусусий корхонаси раҳбари Т.А. корхона ошхонасида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 416,3 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилди.

Худди шундай ҳолат Кармана туманида ҳам кузатилди. Департаментнинг ушбу туман бўлими томонидан ўтказилган текширувда И.З. фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 490,3 миллион сўмлик электр энергиясини ноқонуний равишда ишлатгани аниқланди.

Бундан ташқари, Департаментнинг Чилонзор тумани ва Жиззах шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида «D.L.», «V.B.» ҳамда «Z.F.» МЧЖ раҳбарлари савдо дўкони ва дорихонада электр тармоқларига ҳисоблагични четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри уланиб, умумий ҳисобда 253,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг