Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан маҳаллий поезд қатновлари учун чипта нархлари қимматлайди

1 июлдан маҳаллий поезд қатновлари учун чипта нархлари қимматлайди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2024 йилнинг 1 июл санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — «Насаф», «Шарқ», «Ўзбекистон» поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилмоқда.

Темир йўл компаниясига кўра, чипта нархлари йўловчи поездларда «қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштириш» билан боғлиқ.

Мисол тариқасида, 12, 4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши чипталари аввалги нархлари – эконом 150 600 сўм, бизнес эса 218 244 сўм бўлган. 1 июлдан эса қуйидаги нархда – эконом 178 250, бизнес 262 805 сўмни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг