Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрий Шатунов қандай мерос қолдирди?

Юрий Шатунов қандай мерос қолдирди?

Афсонавий қўшиқчи, «Ласковый май» гуруҳи хонандаси, машҳур «Белые розы» ижрочиси Юрий Шатуновнинг вафотидан миллионлаб мусиқа шинавандалари қайғуга ботди. У 23 июнь куни вафот этди. Хўш, Шатунов ўзидан қандай мерос қолдирди?

Ўгай отадан қочиш

Юрий Шатунов Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Кумертоғ шаҳрида туғилган. Ўшанда онаси Вера 18, отаси Василий 23 ёшда эди. Аммо кўп ўтмай оилага дарз кетди ва ёш ота-она ажрашди. Вера тақдирини боғлаган янги эркак билан ҳам турмуши ўнгланмади. Ўгай ота доимий равишда жанжал қилар, мунтазам ароқ ичарди, шу боис Юра тез-тез уйдан қочиб кетарди. Бола 11 ёшга тўлганида онаси вафот этди. Уни Оренбургдаги 2-мактаб-интернатга жойлаштиришди.

Бу даргоҳда мусиқий тўгарак раҳбари Сергей Кузнецов Юранинг ашулачилик қобилиятига эътибор қаратди. У Юра ва бошқа етим болалардан иборат гуруҳ тузди. Бир куни таниқли «Мираж» гуруҳи маъмури Андрей Разин ёш мусиқачилар ҳақида эшитиб қолди.

Разиннинг продюсерлик иқтидори туфайли гуруҳ эстрадада мустаҳкам жой эгаллади. «Ласковый май» қўшиқлари радиода янгради, улар бир ойда қирқ марталаб концерт берди, 50.000 минглаб томошабин йиғди. Бироқ иттифоқнинг парчаланиши ва Юрий Шатуновнинг кетиши гуруҳ шуҳратини тушириб юборди. Хонанда Германияга йўл олди, у ерда овоз режиссёри маълумотига эга бўлди ва Светлана исмли қизга уйланди. Оилада икки фарзанд – ўғил Дэннис ва қизалоқ Эстелла дунёга келди.

Рафиқаси ва фарзандлари билан

Қўшиқчининг қандай мулки бор эди?

Оиланинг Мюнхенда уйи бор. У ерда Шатунов, ҳатто замонавий овоз ёзиш студияси ҳам эга эди.

Гарчанд Юрий чегарани босиб ўтган бўлса-да, ватанидан кўнгил узмади. У Россияда бир неча марта концерт берди. Ҳар гал келганида Кантемир кўчасидаги ўзининг бир хонали квартирасидан қўним топарди. Бир тахминга кўра, бу уйни Москва мэри Юрий Лужковдан олган, иккинчисига кўра, квартира у етимхонани тарк этганида давлат томонидан берилган.

Уй ва жанжал

2016 йили ОАВ ёзганидек, Андрей Разин Юрий Шатуновга Сочида уй совға қилган. Майдони 60 кв/м. Хоналарни «Ласковый май» фотосуратлари ҳамда Юрийнинг улкан портрети безаб туради.

У айрилиқ, машҳурлик ва суд жараёнларини бошдан кечирди

Бироқ 2019 йилда Разин ва Шатунов орасидан оламушук ўтгандек бўлди. Продюсер кутилмаганда Юрийнинг «Ласковый май» репертуаридаги қўшиқларни куйламаслиги шартлигини таъкидлаб, эълон қилди.

Бир неча марта суд муҳокамалари бўлиб ўтди. Ниҳоят 2022 йил июнда Ставропол ўлка суди «Ласковый май» қўшиқларига алоҳида ҳуқуқни Андрей Разиндан олиб Шатуновга берди.

Адвокат Юрий Шел шарҳи

Мусиқачининг интеллектуал мероси ва мулки нима бўлади? Бу саволга Юрий Шел шундай жавоб берди:

«Агар васият бўлмаса (ўйлашимча, Юрий ҳали ёш эди, у йўқ), барча мулкка артистнинг меросхўрлари даъвогарлик қилади. Улар эса хотини ва болалари. Мерос учга бўлиниб тақсимланади. Агар кутилмаганда никоҳсиз фарзандлар пайдо бўлса ва суд орқали қардошлигини исботласа, улар ҳам меросга ҳуқуқни қўлга киритади.

Ҳаётининг сўнгги лаҳзалари

Меросхўрлар, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқининг барча бонусларидан фойдаланадилар. Фақат суд қарори кучга киргандан сўнг. Мабодо Разин суд қароридан норози бўлиб шикоят аризаси берса ҳам қандайдир вакиллар шуғулланади. Ўйлашимча, марҳумнинг хотини ва фарзандлари келишади. Чунки ишончнома энди иш бермайди. Юрист аппеляция босқичида марҳумнинг манфаатлари бўйича иш юрита олмайди. Шатуновнинг хотини ва болалари ҳаммасини назорат қилиши керак».

Айни ижодга қайтганида...

Турли гап-сўзларга кўра, Юрий Шатунов бугунги кунда ҳам шуҳратини йўқотмаган эди. Жорий йил бошида у етим болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таниқли блогер, ўша болалар уйи тарбияланувчиси ва қўшиқчи Даня Милохин билан ижтимоий ролик чиқарган эди. Шунингдек, янги «Не спорь со мной» клипини ҳавола этган, Россиянинг бир нечта шаҳарлари бўйлаб гастролда бўлган эди.

Хонандани дафн этиш маросими эртага, 26 июнда бўлиб ўтади.

А.Фатхуллаев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг