Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хива шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти сифатида эълон қилинди

Хива шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти сифатида эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Халқаро Туркий ташкилоти (Турксой) томонидан 2020 йилда Хива шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Халқаро Туркий ташкилоти (Турксой) – туркийзабон давлатларини бирлаштирувчи ташкилотдир. Бу ташкилот томонидан туркий халқларнинг умумий моддий маданий мероси ва ёдгорликларини сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодларга етказиш мақсад қилинган.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида ўтказилаётган ХХХVI навбатдаги қурилтойда Турксой томонидан 2020 йилда Хива шаҳри Турк дунёси маданияти пойтахти деб расман эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг