Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқ юраги» туркум ҳужжатли филмларининг тақдимоти ўтказилди

«Халқ юраги» туркум ҳужжатли филмларининг тақдимоти ўтказилди

Фото: Xabar.uz

«Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси» ДУК томонидан ишлаб чиқилган «Халқ юраги» ҳужжатли филмларининг тантанали намойиши бўлиб ўтди. Ушбу филмлар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган. 

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган «Адиблар хиёбони»га ташрифи давомида ушбу туркум филмларни суратга олишни таклиф этган эди. Ижод намуналари «Адиблар хиёбони»да ёдгорлиги ўрнатилган 24 та адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Филм ижодкорларининг таъкидлашича, ушбу филмлар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига чинакам туҳфа бўлмоқда.

Ҳужжатли филмлар орасида Алишер Навоий, Бобур, Бердақ ва Абдулла Орипов каби ижодкорларга бағишланган филмлар борлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг