Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уилл Смитнинг тарсакиси YouTube рекордини янгилади

Уилл Смитнинг тарсакиси YouTube рекордини янгилади

Голливуд актёри Уилл Смит «Оскар» мукофотлаш маросимида комик Крис Рокка тарсаки туширган видео блогер MrBeast га тегишли олдинги видео рекордини янгилади, деб хабар берди «Comicbook» портали.

«Оскар» тадбирида қизиқчи Смитнинг соч тўкилиш касалига йўлиққан рафиқаси устидан ножоиз ҳазил қилган, аввалига қўшилишиб кулган актёр саҳнага чиқиб унинг юзига шапалоқ туширганди.

Иқрор бўлиш керак, сўнгги йилларда «Оскар» шоусига қизиқиш сўниб боряпти, ҳатто кузатувчилар юқоридаги ҳолатни тақдирлаш маросимидан эсда қоларли ягона воқеа дейишгача боришди. Бироқ биргина шапалоқ «Оскар» барҳаётлигини ҳаммага эслатиб қўйди: уни ёритмаган матбуот ва интернет нашри қолмади ҳисоб.

Масалан, Британиянинг «The Guardian» газетаси ўз YouTube-каналида жойлаштирган видеоролик 29 март санасига келиб, яъни бир сутка ичида 66 миллион марта томоша қилиниб, 193 мингтадан ортиқ изоҳ қолдирилди.

2021 йилда видеоблогер MrBeast ўз YouTube-каналида шов-шувли сериал — «Калмар ўйини» саҳналарига пародия жойлаштирганди. 456 киши қатнашиб, $456 минг мукофот учун курашган шоу ролиги чоп этилганидан сўнг сутка давомида 43 миллион марта томоша қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг