Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиялик бахши: «Тарихимиз бир, уни биргаликда қадрлашимиз лозим»

Туркиялик бахши: «Тарихимиз бир, уни биргаликда қадрлашимиз лозим»

Фото: «Xabar.uz»

Термизда ўтаётган бахшичилик фестивали доирасида бугун халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилган. Ушбу тадбир олдидан туркиялик бахши Ошиқ Зеки Эрдали оммавий ахборот воситалари ходимлари билан кўришиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Тарихимиз бир, қадриятларимиз бир. Туркияда ўтган тадбирлар давомида ўзбек қардошларимиз билан кўп учрашганман, бахшилар билан суҳбатда бўлганман. Мана энди юртингизда меҳмон бўлиш насиб этди.

Ҳаммаси жуда гўзал, жуда чиройли. Ҳавас қилдим. Нима сабабдан шундай тадбирлар Туркияда ҳам ташкил этилмаслиги керак? Бу бизнинг ҳам тарихимиз. Бу ердаги ташкилотчилик, меҳмоннавозлик ва бутун туркий халқлар учун қадрли бўлган тарихимиз қай даражада улуғланаётганини кўрдим. Энди менинг вазифам, худди шу нарсани ўзимиздаги раҳбарларга, маданият ходимларига етказиш. Шундай қилишимиз керакки, бутун туркийлар учун умумий бўлган тарихимизни биргаликда қадрлашимиз лозим. Насиб қилса бахшичилик фестиваллари Туркияда ҳам давом эттирилади, — дейди Зеки Эрдали.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг