Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чуқур дарё овоз чиқармай оқар ёки тожик халқ мақоллари

Чуқур дарё овоз чиқармай оқар ёки тожик халқ мақоллари

Қарға булбул ноласини қайдан тушунсин?

Фото: «tajmigrant.com»

Эътиборингизга тожик мақолларидан саралаб олинган намуналарни ҳавола этамиз.

* * *

Қўлланилмаган билим — ёмғирсиз булут.

 * * *

Уйсиз — ҳар жойда бегона.

 * * *

Битта калтак билан ҳаммани ҳайдаб бўлмайди.

* * *

Ширин сўз ва эркалаш билан филни ҳам тукидан етаклаб кетишинг мумкин.

 * * *

Ташишга ҳеч ниманг бўлмаса, сенга эшак не керак.

 * * *

Дўмбира товуши узоқдан ҳам ёқимли.

 * * *

Олтин балчиқда ҳам ялтирайди.

 * * *

Қозон очиқ, мушукнинг виждони қайда қолди?

 * * *

Аҳмоқ билан дўстлашма.

 * * *

Боғинг гулламагани учун офтобни эмас, ўзингни койиб қўй.

 * * *

Қуёш барчага бир хил нур сочади.

 * * *

Аввал сўра, кейин ҳаракат қил.

 * * *

Қўрқоқ ит баланд ҳурар.

 * * *

Гуноҳдан сўнг тиз чўкишдан не фойда?

 * * *

Арпа эксанг — арпа, буғдой эксанг — буғдой оласан.

 * * *

Битта арқон қамчи эмас, битта дарахт ўрмон эмас.

 * * *

Кам гапирса — тушунарсиз, кўп гапирса — бош айланар.

 * * *

Душман қанча ақлли бўлса, шу қадар хавфли.

 * * *

Тутун борми, демак, нимадир ёнаётир.

* * *

Тоғлар зилзиладан емирилса, муҳаббат ва дўстлик сўз туфайли барбод бўлади.

* * *

Пул берсанг — камаяр, билим берсанг — кўпаяр.

 * * *

Сенинг ёлғонингни рост ҳисоблайдиган дўст ҳамма вақт ҳам яхши бўлавермайди.

Азиза ФАТҲУЛЛАЕВА

 (Ушбу мақоллар интернет тармоғидан олиниб,

рус тилидан ўзбекчага ўгирилган)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг