Термизда «Андижон полка», «Чўнтак» чойхонаси ва «анжанча» ош
Термизда ўтаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида Андижон вилояти учун ажратилган майдон меҳмонлар билан гавжум. Бири-бирига ўхшамайдиган дастурлар кишини ўзига жалб қилади. Айниқса, «Андижон полкаси» янграганида тумонот одам рақсга тушишни бошлаб юборади.
— Бахшичилик фестивалини Термизда ўтказилаётгани бизга катта завқ-шавқ бағишлади, — дейди Қумқўрғондан келган Доно Обидова. — Турли вилоятларнинг урф-одат, анъана ва санъати билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўляпмиз. Айниқса андижонликлар яратган декорация ишлари, қўшиқчилар, созандаларнинг чиқишлари ўзгача.
— «Андижон полка» куйи, «Анжанчасига» қўшиқларини эшитганда бошқача бўлиб кетаман, — дея суҳбатга қўшилди мезбон шаҳар вакили Иброҳим Сафаров. — Чунки, меҳмондўст Андижон вилоятида кўп бўлганман. Самимий, меҳнаткаш, бир сўзли чапани инсонларнинг феъл-атворлари шу куйда мужассам эканлигини ҳис этаман.
«Чўнтак» чойхонаси эса андижонлик машҳур ошпазлар томонидан дамланган девзира гуручидан ош ва хушбўй кўк чойи билан машҳур. Бу жой ҳам шинавандалари билан гавжум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter