Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телерадиоэшиттириш соҳасини ривожлантириш муҳокамаси рус тилида олиб борилмоқда

Телерадиоэшиттириш соҳасини ривожлантириш муҳокамаси рус тилида олиб борилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Айни вақтда «Пойтахт» бизнес марказида «Ўзбекистонда телерадиоэшиттириш соҳасининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда соҳа ривожи билан боғлиқ бир қатор масалалар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Ушбу йиғилишни АОКА ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи Дилшод Саиджонов очиб берди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси борасида маъруза қилди.

Давра суҳбати рус тилида олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида 70 та телеканал ва 37 та радиоканал фаолият олиб боради. Улар орасида соф рус тилида ишлайдиган бирорта телеканал йўқ, фақат иккита радиоканал рус тилида ўз эшиттиришларини узатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг