Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли болалар шоири вафот этди

Таниқли болалар шоири вафот этди

Ўзбек болалар адабиёти оғир жудоликка учради. Таниқли болалар шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Булоқча» журнали бош муҳаррири Раим Фарҳодий вафот этди. Бу ҳақида уюшма матбуот хизмати хабар берди. 

Раим Фарҳодий 1942 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 1955 йили Самарқанд тиббиёт институтини, 1971 йили Максим Горкий номидаги адабиёт институтини тамомлаган.

Раим Фарҳодий 1967 йилдан буён Ёшлар ташкилоти лектори, «Звезда Востока» журнали шеърият бўлими мудири, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррир ўринбосари, «Халқ сўзи», «Народное слова» газеталари маданият бўлими муҳаррири ва бошқа нуфузли ташкилотларда турли вазифаларда ишлади. Айни пайтда у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт кенгаши раиси, «Булоқча» («Родничок») болалар журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Раим Фарҳодий болалар учун 50 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар ёзган.

У етук таржимон ҳам эди. Ўзбек болалар шеъриятидан асарларни, Навоий, Бобур ғазалларини рус тилига таржима қилган.
Унинг ижодида болаларни табиатни севишга ундаш етакчилик қилади.

Раим Фарҳодий 1989 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, 1999 йил «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг