Самарқанд ҳокими вилоят театр жамоаларига автобуслар совға қилди
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги тўрт театр жамоасига замонавий «Isuzu» автобуслари совға қилди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.
Эркинжон Турдимов вилоятдаги маданият даргоҳлари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига жорий йилда алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаган. Вилоятдаги тўрт давлат театри бинолари, ходимлар ва томошабинлар учун яратилган шарт-шароит ўрганилиб, замонавий имконият ва қулайликлар яратилиши билдирилган.
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театр директори И.Султоновнинг айтишича, энди вилоятнинг олис ҳудудларидаги таълим муассасаларига бориб, болалар учун ўз спектаклларимизни намойиш эта олиш имконияти бўлади.
Э.Турдимов шунингдек, Самарқанд вилояти мусиқали драма театрига бориб, бу ерда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мутасадди ташкилотларга зарур топшириқлар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter