Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсиядаги юлдузларга қанча тўлашади?

Пенсиядаги юлдузларга қанча тўлашади?

Фото: «Телепрограмма»

Бу санъаткорларнинг аксарияти — ишловчи пенсионерлар, давлатнинг қўлига қараб ҳам  қолишмаган. Шунга қарамасдан, уларга ҳам ҳамма қатори пенсия тўланади. Кимга кўп, кимга камроқ — «Телепрограмма» бунга ойдинлик киритди.

Светлана Светличная — 50 минг рубль

Светлана Светличная. «Бриллиант қўл» фильмидан кадр.

Россиялик артистлар орасида энг катта пенсияни РСФСРда хизмат кўрсатган артист, 79 ёшли Светлана Светличная олади — ойига 50 минг рубль атрофида.


Алла Пугачёва — 47 минг рубль

Алла Пугачёва

Пенсия кўплиги бўйича кейинги ўринларда — Алла Пугачёва ва Алёна Свиридова. СССР халқ артисти унвони сабабли устамалар эвазига 70 ёшли Пугачёва 47 минг рубль пенсия олади. Россияда хизмат кўрсатган артист, 57 ёшли Свиридованинг пенсияси эса 41 минг рублга тенг.


Николай Дроздов — 30 минг рубль

Николай Дроздов

Таниқли телебошловчи, бир пайтлар «Ҳайвонот оламида» кўрсатуви билан томошабинлар қалбидан ўрин олган 82 ёшли Николай Дроздовнинг пенсияси 30 минг рубль атрофида, хонанда Лолита Милявскаяга эса ойига 21 минг рубль пенсия бериларкан.


Роза Сябитова — 14 минг рубль

Роза Сябитова

20 мингдан кам пенсия олувчилар ҳам бор. Ишловчи пенсионер, телебошловчи Роза Сябитованинг пенсияси 14 минг рубль. Аммо у пенсияга қараб қолмаганини, «оёқдан қолмагунича» ишлашда давом этишини билдирган. Рус балети юлдузи, 45 ёшли Николай Цискаридзега эса 12 минг рубль пенсия тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг