Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда «Бир кунлик тўй» фильми намойиш этилди

Қашқадарёда «Бир кунлик тўй» фильми намойиш этилди

Қашқадарё вилоятида маданий маърифий ҳамда кўнгилочар тадбирлар давом этмоқда.

Кеча вилоятнинг Муборак туманида Агентлик буюртмасига биноан режиссёр Шоҳрух Расулов томонидан суратга олинган «Бир кунлик тўй» комедияси намойиш этилди.

Намойиш аввалида киноижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Акром Арипов, ҳоким ўринбосари Фарид Базаров, Агентлик матбуот котиби Барно Ўнгбоева, киноижодкорлар Акром Шаҳназаров, Хуршид Тўхтаев, Самидхон Лутфуллаев, Бегзод Тожиев ва бошқалар иштирок этишди.

Олдинда, Кинематография агентлиги томонидан кўплаб тадбирлар, ижодий учрашувлар, кинокастинглар, иншолар танловининг туман ва республика босқичлари ҳамда кинопремьералар бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг