Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент назарига тушган халқ бахшиси вафот этди

Президент назарига тушган халқ бахшиси вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов бугун, 16 май куни 73 ёшида вафот этган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифи чоғида Абдуназар Поёнов ва бошқа бахшилар билан мулоқот қилганди.

Абдуназар Поёнов 1949 йил Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон халқ бахшиси унвонини олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг