Ўзбекистонлик ёш мусиқачи Италияда ўтказилган «Citta di Barletta» танловида гран-прини қўлга киритди
Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилган ёш мусиқачиларнинг «Citta di Barletta» деб номланган йигирма саккизинчи халқаро танловида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этди.
Танловда Италия, Россия, Словения, Литва, Эстония, Чехия, Руминия, Польша, Португалия, Жанубий Корея, Швейцария, Хитой ва бошқа давлатларнинг ёш мусиқачилари қатнашди.
В.П.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 8-синф ўқувчиси Баҳодир Раҳимов скрипка йўналишида, 2-синф ўқувчиси Асилбек Мирзааҳмедов скрипка йўналишининг «Junior» категориясида ўз маҳоратини намойиш этди.
Ёш мусиқачимиз Асилбек Мирзааҳмедов Гран-прига сазовор бўлди. Баҳодир Раҳимов эса биринчи ўринга муносиб топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter