Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик экстремал туристлар Буюк Британияда бўлиб қайтишди (фото)

Ўзбекистонлик экстремал туристлар Буюк Британияда бўлиб қайтишди (фото)

Яқинда паркентлик сайёҳлар жамоаси ташкилотчи Пўлат Серикбаев бошчилигида Буюк Британияда саёҳатда бўлиб қайтишди.

— Ёшларимиз Сомерсет шаҳри яқинидаги оромгоҳда жойлашдилар. Бир ҳафталик саёҳат қандай ўтиб кетганини пайқамай ҳам қолдик. Динара ва Амир Кендировлар, Злата Линченколар бир неча йиллардан бери спортнинг экстремал туризм тури билан шуғулланиб келадилар. Улар тоғда юриб, турли машқларни бажаришга уста бўлиб кетишган. Скалодромга кўтарилишда ҳам улар моҳирликларини кўрсатиб беришди, — деди Пўлат Серикбаев сафар тафсилотларига тўхталаркан.

Пўлат Серикбаевнинг айтишича, ўтган йили англиялик ёшлар қуёшли юртимизга келиб, бир олам таассуротга эга бўлишган. Айниқса, меҳмонларга туманнинг сўлим табиати, булоқларининг шифобахш сувлари ёқиб қолган. Улар Паркент туманидаги гўзал қишлоқлардан тортиб қадимий зиёратгоҳларгача саёҳат қилишган.

Кейин икки мамлакат экстремал туристлари ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.

— Биз икки мамлакат ўртасида экстремал туризмни янада ривожлантиришни ниятидамиз. Ҳозирда ўзаро туризм ўйинлари ва саёҳатларни кўнгилдагидек ташкил этиб келяпмиз, — деди Пўлат Серикбаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг