Ўзбекистонда илк марта! Ўзбек адабиёти бўйича халқаро конференция ўтказилади
Жорий йилнинг 7-8 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференциянинг эмблемаси тасдиқланди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматидан «Xabar.uz»га маълум қилишди.
У ёш шоир, «Шарқ юлдузи» журнали адабий ходими Насрулло Эргашнинг эскизи асосида яратилди. Конференция рамзи сифатида эса Ўзбекистон халқ рассоми Владимир Кайдалов ишлаган Навоий портрети танланди.
Эмблема тинчлик рамзи бўлган кабутар шаклида, лекин бир эътибор қилсангиз, у инсон кафтига ҳам ўхшайди. Кабутар — инсон кафти эса ер шари ва ёзув қуроли — перони авайлаб, тутиб турибди.
Кабутар Ўзбекистон байроғи рангида экани нимани англатиши ўз-ўзидан аён. Конференция Тошкентда ўтишидан ташқари, ижодкор ёзувчиларнинг эзгулик тарафдори эканликларини, қолаверса, мамлакатимизнинг тинч-тотувлик йўлида саъй-ҳаракатлар қилаётганини билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter