Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда китоб байрами ўтказилади

Ўзбекистонда китоб байрами ўтказилади

Фото: mrdi.uz

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2018 йил 24-25 май кунлари «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика «Китоб байрами» тадбирлари ўтказилади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмат хабар қилмоқда.

Китоб байрамидан кўзланган асосий мақсад бу – китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишдир.

Икки кун давомида бўлиб ўтадиган тадбир доирасида:

Пойтахтимизнинг маркази – Сайилгоҳ кўчасида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида республика нашриётлари томонидан китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади;

«Намунали китоб дўкони» танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади, турли хил сўровнома ва акциялар ўтказилади;

Китоб байрами кунларида шунингдек, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳам ташкил қилинади;

Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдод соҳиблари шунингдек, Республика ёш томошабинлар театри ва Республика қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли чиқишлари уютирилади;

«Энг яхши китобхон оила», «Энг яхши китобхон», «Ёш китобхон» каби совринли викториналар ва «Китоб ўқишни ёқтирасизми?» мавзуида ижтимоий сўровлар ўтказилади;

Китоб байрами қатнашчилари ҳисобланган нашриётлар, ижодий уйлар ва матбаа корхоналари ўртасида «Энг фаол иштирокчи» ҳамда «Энг яхши стенд» номинацияларида танлов ўтказилади ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг