Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди
Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 83 ёшда вафот этди.
Актёр ижро қилган драматизмга бой Обидов («Гирдоб» видеофильми), Қаландар Қарноқий («Улуғбек хазинаси» видеофильми), Қосимбек («Юлдузли тунлар» видеофильми) роллари мухлислари хотирасида қолган.
Толиб Каримов 1940 йилда Тошкентда туғилган. 1961 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, 1961-63 йилларда институт йўлланмаси билан Кўқондаги Ҳамза номли театрда актёр сифатида ижодий фаолиятини бошлаган.
Толиб Каримовга 1987 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони берилган
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter