Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова вафот этди
Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 22 март куни 83 ёшида вафот этди.
Марям Ихтиёрова 1939 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган.
У 1963 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1959 йилдан бошлаб Муқимий театрининг актрисаси бўлиб ишлаган. 1997 йилда унган Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони берилган.
Марям Ихтиёрова яна бир машҳур актёр, марҳум Бахтиёр Ихтиёровнинг собиқ турмуш ўртоғи эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter