Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек адабиётидаги илк «қўшсатр» муаллифига янги гувоҳнома берилди

Ўзбек адабиётидаги илк «қўшсатр»  муаллифига янги гувоҳнома берилди

Илгарироқ, «Ўзбекистонда яна бир янги адабий жанр яратилди» номли хабар берилганди.

Унда шоир Сафар Оллоёр адабиётда янги жанр «қўшсатр»га асос солгани айтилган.

001777-рақам билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Сафар Оллоёрга бадиий адабиётда илк «қўшсатр» муаллифи сифатида гувоҳнома берилган.

Агар 8 та мустақил достондан таркиб топган илк зарбулдостон поэзияда энг катта жанр ҳисобланса, атиги икки сатрдан иборат қўшсатр эса, энг кичик шеърий жанр саналиши аниқ. Бундан кичиги бўлиши мумкин эмас, чунки шеърий сатрлар ўзаро қофияланиши лозим саналади. 

Шу воқеадан 7 ой ўтиб, Сафар Оллоёрга аббасбасса тарзида 10 сатрда қофияланадиган бадиий адабиётда янги шеърий банд муаллифи сифатида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тегишли гувоҳнома берилди. «Xabar.uz»га маълум қилишларича, куни кеча Сафар Оллоёрнинг ижодий кашфиёти «Сафар Оллоёр банди» деб аталиб, муаллифлик ҳуқуқи объектларини депонентлаш тўғрисида 002288-рақамли гувоҳнома билан тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача XVI аср намоёндаси бўлган атоқли шоир Эдмунд Спенсернинг абаббсбсс тарзида қофияланадиган 9 сатрли назмий банди жаҳон шеъриятида энг йирик ва мураккаб банд ҳисобланарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг