Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда II Халқаро бахшичилик фестивали ўтказилади

Нукусда II Халқаро бахшичилик фестивали ўтказилади

«II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг