«Мистер Бин» ўзбек санъатидан нима ўғирлаган? (видео)
Ўзбек мусиқа санъатининг жаҳон маданиятидаги ўрни ҳақида кўп гапирамиз. Жаҳон киноси дурдоналарида миллий мусиқамизнинг ўлмас намуналаридан фойдаланилгани ҳақида жуда кўп мисол келтириш мумкин. Масалан, Одесса киностудиясида суратган олинган «Иф қалъасининг маҳбуси» фильмидаги Тунис беги Али Таборийни ўлдириш саҳнаси Бухорода суратга олинган ва унда «Шашмақом» дурдоналаридан ўринли фойдаланилган.
Яқинда ўзбек сайтларидан бирида машҳур «Такси» фильмининг саундтреки ва ўзбек ҳофизи Отажон Худойшукуров ижросидаги «Баҳоримдан розиман» қўшиғи ўртасидаги ўхшашлик ҳақида чоп этилган мақола катта баҳсларга сабаб бўлди. Бироқ, кўриниб турибдики, ўзбек ҳофизи ижро этган бу қўшиқ турк халқ қўшиғи бўлиб, унинг мусиқаси ўзбек санъати эмас, бевосита турк санъати орқали европалик киноусталарга етиб борган бўлса ажаб эмас.
Биз бу ўринда яна бир ўхшашликни мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчимиз. Буни балки кўпчилик тинглловчилар аллақачон пайқагандир: Роуэн Аткинсон ижросидаги «Мистер Бин дам олишга боради» бадиий фильми эсингиздами? Парижга келиб, адашиб қолган мистер Бин ҳаваскор актрисанинг машинасида Каннга кетаётиб унинг телефонидаги турли мусиқаларни эшита бошлайди. Фильмнинг 60-дақиқа 40-сониясида (қуйидаги видеонинг 21-сониясидан бошлаб) бир неча сония давом этадиган бир тарона бор. Фақат у жуда қисқа бўлгани учун илғаш бироз қийиндир. Аммо бу парча Берта Давидова ижро этган, буюк бобомиз Алишер Навоий ғазалига басталанган «Муножот» қўшиғидан олинган бўлиши эҳтимолга жуда яқин.
Ўзингиз тинглаб кўриб, баҳо беринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter