Мисрда яна битта Сфинкс топилди
Мисрнинг қадимий Луксор шаҳрида йўлни таъмирлаётган ишчилар ер остида кўмилиб ётган Сфинкс ҳайкалини топиб олишди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳудуднинг қадимий ёдгорликлар бошқармаси раҳбари Муҳаммад Абдул Азизнинг айтишича, ҳайкалда инсон қиёфасидаги шер ифодасини топган.
Таъкидланишича, бу топилма Қадимги шоҳликнинг IV сулоласи тўртинчи фиръавни (тахминан милоддан 2500 йил аввал) Хефрен буйруғи асосида Ғизо эҳромлари олдида тикланган машҳур Сфинксдан асло қолишмайди.
Топилмани ер юзасига чиқаришга шошишмаяпти. Мутахассислар ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳайкалга салбий таъсир кўрсатишидан чўчишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter