Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда олтин тилли мумиё топилди

Мисрда олтин тилли мумиё топилди

Фото: «Info.sibnet.ru»

Миср шимолида олиб борилган қазилма ишлари пайтида археологлар олтин тилли мумиёни топишди. «Daily News Egypt» газетасининг ёзишича, топилма 2000 йиллик тарихга эга.

Нашрнинг қайд этишича, мумиё Искандариядан ғарбдаги Тапосирис Магна ибодатхонасида яхши сақланмаган 16 та қабр орасидан чиққан. Топилма мамлакат тарихида юнон-рим даврида кенг тарқалган мисрликларнинг дафн маросимидан далолат бериб турибди. Олимларнинг маълум қилишича, қадимги Миср эътиқодларига кўра марҳум Ер ости худоси — Осирис билан суҳбатлаша олиши учун мумиё фольгадан ясалган олтин тил билан безатилган.

Бундан ташқари, бир гуруҳ олимлар папирус ёки зиғирнинг шувалган қатламларидан ясалган зарҳал қобиққа ўралган иккита мумиёни топдилар, деб ёзади «Smithsonian Magazine». Улардан биттасига кобра ва шохлар билан безатилган тож кийдирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг