Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мингта чанқовуз, битта уста ва 70 кунлик меҳнат

Мингта чанқовуз, битта уста ва 70 кунлик меҳнат

Фото: «Xabar..uz»

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг байрам дастурида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалишади. Бу ҳақда фестиваль Матбуот маркази хабар бермоқда.

Байрам дастури репертуаридан ўрин олган ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одат, анъанасини ўзида мужассам этган, воҳага хос куйни ижро этишади.

Айтиш керакки, ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва такрорланмас санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.

«Ижро маҳсулини эшитар экансиз, куйда янграётган оҳангда юракни жунбушга келтирувчи нолани борлигини ҳис қиласиз. Ва атрофга таралаётган мусиқа сизни бир дам олис ўтмишга етаклагандек, гўё», — дейилади хабарда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказиладиган фестивалга Бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришган. Жумладан, Ғайрат Мусурмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби ясаб берилди. Уни уста ҳунарманд етмиш кун давомида ясади.

Бир сўз билан айтганда, фестивалда чанқовуз тилини сайратган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг