Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мэттью Макконахи 49 ёшида мактаб шаҳодатномасини олди

Мэттью Макконахи 49 ёшида мактаб шаҳодатномасини олди

Фото: «КиноПоиск»

Ҳолливуд актёри, 49 ёшли Мэттью Макконахи мактабни битирганидан сўнг орадан 31 йил ўтиб шаҳодатнома олди. Бу ҳақда «Longview News-Journal» хабар берди.

Макконахи 17 май куни ўзи ўқиган мактабга борди. Шаҳодатномасини олганидан сўнг ўқувчилар билан суҳбат қурди. Унинг айтишича, муваффақиятга эришишига доим ўз қалбига қулоқ тутгани сабаб бўлган.

Нашрнинг ёзишича, одатда мактаб ўқувчиларига битириш маросимида шаҳодатноманинг муқовасини топширишади, ҳужжатларини эса кейинроқ олиб кетиш керак. Макконахи эса мактабни 1988 йили битирган.

Маълумот учун: Мэттью Макконахи 1969 йили Ювалда шаҳрида (Техас штати) туғилган. Актёрлик фаолиятини 1991 йили бошлаган. «Далласлик харидорлар клуби», «Интерстеллар», «Дарахтлар денгизи» «Жонснинг озод штати» каби фильмларда суратга тушган. Жами 60 дан ортиқ фильмда қатнашган.

2014 йили «Далласлик харидорлар клуби» филмидаги роли учун «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг