Маданий мерос ҳимоясини кучайтириш бўйича халқаро тренинг ташкил этилди
2023 йилнинг 5-7 июн кунлари ЮНЕСКО томонидан Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё ва Aфғонистонда маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш: ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд ҳокимияти органларининг салоҳиятини ошириш бўйича тренинг" мавзусида минтақавий семинар ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбир минтақавий ҳамкорлик орқали масъул ходимларнинг зарур билим ва кўникмаларини оширишга, қулай ахборот алмашинув тизимини жорий этишга, ноқонуний сотилган маданий бойликларни қайтариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Мазкур семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари ходимлари, шунингдек, Европада яшовчи афғонистонлик иштирокчилар маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш борасидаги зарур билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида иштирок этмоқда.
Интерпол, Жаҳон божхона ташкилоти (ЖСТ) ва Халқаро музейлар кенгаши (ИСОМ) билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар ноқонуний сотилган маданий бойликларни мусодара қилиш бўйича ахборот алмашиш, ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам берувчи тармоқ яратиш орқали минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Таъкидлаш лозим, мазкур семинар-тренинг маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашнинг янги босқичга кўтариш, уларни ўғирлаш ҳамда қалбакилаштиришнинг олдини олишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter