Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Лазги» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

«Лазги» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Фото: Маданият вазирлиги

Кеча, 12 декабрь куни Колумбиянинг Богота шаҳрида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Сессияда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси У.Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Лазги» ҳақида тақдимот намойиши ўтказиб, мамлакатимизнинг бой тарихи, маданий салоҳияти билан кенг таништирди. ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитаси «Лазги»ни инсониятнинг номоддий меросининг Репрезентатив рўйхатига овоз бермасдан кенг консенсус асосида киритишни маъқуллади.

Шу тариқа, Хоразм рақси – «Лазги» инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритилди. Шунингдек, бахшичилик санъати ҳамда этник спорт турларини мазкур рўйхатга киритиш бўйича иш бошланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар ЮНЕСКОнинг репрезентатив рўйхатига «Бойсун тумани маданий муҳити», «Шашмақом» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар», «Наврўз» (2016) киритилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг